» » Италиялик таниқли физик олим Жиззах давлат педагогика институтида ўқитувчи ва талабаларга дарс ўтди

Италиялик таниқли физик олим Жиззах давлат педагогика институтида ўқитувчи ва талабаларга дарс ўтди

22 ноябрь 2018 г 3 908 Комментарии: 0

Италиялик таниқли физик олим Милан давлат Университетининг профессори Джиунки Джованни  Жиззах давлат педагогика институтига ташриф буюрди.

Жиззах давлат педагогика институти ректори А. Холбеков профессор Джиунки Джованнига мамлакатимизда олий таълим соҳасини ривожлантириш, юқори малакали кадрлаш тайёрлаш борасида амалга оширилаётган  тизимли ишлар, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳаси ўртасидаги интеграцияни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган чора тадбирлар, хорижий олий таълим муассасалари институтнинг ҳамкорлик муносабатлари, таълим жараёнига инновацион технология ва методларни жалб қилиш борасидаги амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Профессор Джиунки Джованни институт раҳбариятига самимий миннатдорлик билдириб, мамлакатимизда таълим тарбия тизимининг сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотларга юқори баҳо берди.  Шунингдек, профессор Джованни келгусида институтнинг физика йўналишида дарс берувчи ўқитувчи ва магистрларнинг илмий тадқиқот ишларига яқиндан кўмак беришга тайёр эканлигини, физика соҳасида илмий салоҳиятли юқори малакали кадрлар етиштиришга муносиб ҳисса қўшишини таъкидлаб ўтди.

Ташрифнинг иккинчи куни институтнинг Ахборот ресурс марказида фахрий меҳмон Джиунки Джованни институт физика йўналиши талабалари ва профессор-ўқитувчиларига “Инновацион технологиялар” фанидан  “MgB2 ўта-ўтказгичлар ва уларнинг ҳоссалари” мавзусида масстер класс ўтказди.

Профессор Джиунки Джовани томонидан ўтказилган дарс машғулотлари институт талабаларида катта қизиқиш ва таъсуротлар ўйғотмоқда.

Яқин кунлар ичида Милан давлат университетининг фахрий прфессори Д. Жованни институт талабларига масофавий таълим асосида online дарс машғулотларини олиб боришини ҳам маълум қилди.

Жиззах давлат педагогика институти

матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!