Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги олий таълим муассасида Россия иқтисодиёт университетининг профессори билан семинар ўтказилди
21 ноябрь 2018 г 2 523 Комментарии: 0
Жиззах политехника институтида Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали профессори, Меҳнат тадқиқотлари маркази директори Баҳодир Умурзақов иштирокида "Инновацион иқтисодиёт шароитида меҳнат ресурсларига бўлган талабни аниқлаш” мавзусида илмий семинар бўлиб ўтди.
Унда институт талабалари, соҳа мутахассислари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда бозор шароитида инсоннинг ижтимоий-иқтисодий мавқеига таъсир кўрсатувчи омиллар ва иқтисодиётдаги ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
—Ўзбекистонда демографик ҳолат ва меҳнат бозоридаги ўзгаришлар ҳудудлар кесимида кўрсатиб берилди, — дейди институтнинг "Менежмент” кафедраси доценти Цой Марина. — Шунингдек, меҳнат мигрантларининг глобал оқимлари кўрсатилган ҳудудлардаги иқтисодий ривожланиш юзасидан аниқ тушунчалар берилди.
—Мавзу инновацион иқтисодиётга қаратилган таълим тизимига юзланмоқ муҳим аҳамият касб этади, — дейди профессор Б.Умурзақов. — Чунки турли соҳаларда фаолият юритаётган ҳамда иш бошламоқчи бўлган аксарият кадрларнинг салоҳияти бугунги кун талабига жавоб бермаяпти. Натижада соғлом рақобатни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар ўз самарасини йўқотмоқда. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистонда меҳнат ресурслари берадиган натижаларни ижобий ҳолатгага келтиришда кескин бурилишлар юз бераяпти.
Амалий семинар иштирокчиларнинг савол-жавоблари билан якунланди.
Гулчеҳра ХИДИРОВА
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!