» » Сиз Россияда бўлиб туришингизни қонунийлаштиришингиз мумкин

Сиз Россияда бўлиб туришингизни қонунийлаштиришингиз мумкин

05 май 2021 г 559 Комментарии: 0

Шуни маълум қиламизки, Ўзбекистоннинг тегишли идоралари Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мақомларини қонунийлаштириш борасида чора-тадбирлар амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, 2020 йил 18 апрелда Россия Федерацияси Президентининг “Янги коронавирус (COVID-19) инфекциясининг тарқалиши хавфи туфайли чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясида ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ушбу фармон доирасида Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги дипломатик ваколатхонлари ҳамкорлигида 2020 йилда Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 50 минг 700 нафар фуқароларимизнинг мақоми қонунийлаштирилди.

Ҳозирги кунда ушбу фармонга киритилган ўзгартиришлар асосида Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижий давлат фуқароларига 2021 йил 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилди.

Шунга кўра, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги билан ўрнатилган ҳамкорлик асосида Россия ҳудудида ҳуқуқий мақоми қонунийлаштирилиши керак бўлган 300 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг рўйхати шакллантирилди.

Ушбу рўйхатдаги фуқароларнинг Ўзбекистондаги манзиллари бўйича маҳаллабай ўрганишлар асосида уйма-уй юриб ҳамюртларимизнинг оила аъзоларига Россия Федерацияси Президентининг юқоридаги фармонининг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтиришлар бериб борилмоқда.

Ҳозирги кунда ушбу тушунтириш ишлари доирасида 200 минг нафардан ортиқ фуқаролар қамраб олинди. Бу тадбирлар давом эттирилмоқда.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2021 йилнинг 15 июнига қадар яшаш жойидаги тегишли Россиянинг ички ишлар органларига мурожаат қилиш орқали Россия Федерацияси ҳудудида бўлишларини қонунийлаштириш ҳуқуқидан фойдаланишга чақирамиз.

Бунда Россиянинг ички ишлар органлари томонидан ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш чорлари қўлланилмайди ҳамда уларга яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.

Ушбу масалада ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Россия минтақаларидаги Бош консулхоналарига ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг қўйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!