Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Фориш туманидаги Иккинчи жаҳон уруши фахрийси холидан хабар олиб, Президент совғаларини топширди
06 май 2021 г 1 056 Комментарии: 0
Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб одамларга кулфат келтирган фожеа сифатида тарих саҳифаларига муҳрланди.
Уруш асоратлари орадан 76 йил ўтса ҳамки қалбларни ларзага келтиради. Олти йил давом этган жангу жадалларда форишликлар ҳамдардлик ва жасорат намуналарини кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшдилар.
Шонли ғалабага 76 йил тўлиши муносабати билан Президентимиз 2021 йил 20 апрель куни “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонга имзо чеккан эди.
12 миллион сўм пул мукофоти, байрам совғалари, Президентимизнинг байрам табриги тантанали равишда топширилди. Жиззах вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдивали Мустанов, давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бошқармаси раҳбарияти, туман ҳокими Икром Матиев, бир гуруҳ фаоллар, ёшлар вакиллари “Нурак” маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Нормуҳаммад Аясов хонадонида бўлди.
Нормуҳаммад Аясовни байрам билан қутлаган вилоят ҳокимининг ўринбосари Абдивали Мустанов 12 миллион сўм бир марталик пул мукофоти, байрам совғалари ҳамда Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.
- Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттиргани қувончимга қувонч қўшди. Бундай тинч ва фаровон турмушни, юртимиз озодлиги ва ободлигини кўриш кўплаб қуролдошларимизга насиб этмади, – дейди Нормуҳаммад Аясов. – Яратганга беҳисоб шукур, эл-юрт ардоғида фаровон ҳаёт кечириб, шундай табаррук ёшга етиш бахтига муяссар бўлдим. Дориломон кунларга етказганига шукур қиламан.
Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!