Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда икки нафар ҳомиладор аёл шифокор ва ҳамшира масъулиятсизлиги сабаб вафот этди
07 май 2021 г 4 345 Комментарии: 0
Жиззах вилоятининг Бахмал туманида яшовчи икки нафар ҳомиладор аёл шифокор ва ҳамшира масъулиятсизлиги сабаб вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳомиладор Э.З. ҳамда З.I. 2020 йилда диспансер назоратига олиниб, ҳудудга масъул патронаж ҳамшираси ва умумий амалиёт шифокори томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмаган. Уларда аниқланган касалликларни ўз вақтида даволаш чоралари кўрилмагани оқибатида аёллар 2021 йил апрель ойида Жиззах вилояти перинатал марказида вафот этган.
Вилоят прокуратураси томонидан мутахассисларни жалб қилган ҳолда Бахмал туманида ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати ўрганилганда туманда 2020 йилда 725 нафар ҳомиладор аёл кеч ҳисобга олингани, 85 нафари умуман скрининг текширувларидан ўтказилмагани аниқланган.
Шунингдек, бирламчи скрининг текширувидан ўтиб, хавф гуруҳи аниқланган ҳомиладорлардан ирсий касалликларни аниқлаш (ПАПП) учун 2020 йил 6 ойи давомида қон намуналари умуман олинмаган.
Текшириш якуни билан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдимнома киритилган.
Юқорида қайд қилинган 2 нафар она ўлими ҳолати юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!