» » Бахмал, Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманлари аҳолиси ўз таклифини бериши мумкин

Бахмал, Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманлари аҳолиси ўз таклифини бериши мумкин

08 май 2021 г 766 Комментарии: 0

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Бахмал туманининг 7 та, Ғаллаорол туманининг 6 та ва Шароф Рашидов туманининг 5 та аҳоли пунктини номлаш ва қайта номлаш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Жумладан:

Бахмал туманининг Меҳнатобод аҳоли пункти тугатилиб, унинг ўрнида Янгиқишлоқ ва Махсум аҳоли пунктларини ташкил этиш;

Ғаллаорол туманининг Анойи, Гадой, Кетмончи, Маданият, Бешбола, Янгиобод аҳоли пунктлари номини ўзгартириш;

Шароф Рашидов туманининг Лойқа, Қили, Янгиқишлоқ, Янгиобод номини ўзгартириш ҳамда Янгибўстон ва Оққўрғонлик аҳоли пунктларини тугатиш.

Қарор лойиҳаси 2021 йил 27 апрел куни эълон қилинган бўлиб, таклифлар 2021 йилнинг 12 май кунига қадар қабул қилинади. Ўз таклифингизни билдиринг!

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!