» » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари холидан хабар олиб, президент совғаларини топширди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари холидан хабар олиб, президент совғаларини топширди

08 май 2021 г 1 105 Комментарии: 0

1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб инсонларга кулфат келтирган фожеа сифатида тарих саҳифаларига муҳрланди.

Урушнинг асоратлари орадан 76 йил ўтган бўлса ҳамки, қалбларни ларзага солади. Ўзоқ муддат давом этган жангу-жадалларда 39 620 нафар Жиззахнинг мард ўғлонлари елкама-елка туриб қонли жангларда фашизм устидан қозонилган ғалабага ўз ҳиссаларини қушишди.

Бугун вилоятимизда қирқ мингга яқин иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан 17 нафари ва 525 нафар уруш орти меҳнат фахрийлари эл-юрт ардоғида истиқомат қилмоқдалар.

Шонли ғалабага 76 йил тўлиши муносабати билан Президентимиз 2021 йил 20 апрель куни “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонга имзо чеккан эди.

Бугун вилоят ҳокими Эргаш Салиев Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи Абдужалил бобо Абдужабборов ва Шароф Рашидов туманида  умургузаронлик қилаётган 100 ёшни қарши олган Мамашариф бобо Содиқовни хонадонларига ташриф буюриб, Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган холда уларга 12 миллион сўм пул мукофоти ҳамда байрам совғаларини тантановор тарзда топширди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати   

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!