Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти сув хўжалигида шу куннинг долзарб юмушлари мавзусида матбуот анжумани ўтказилди
11 май 2021 г 741 Комментарии: 0
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида “Жиззах вилояти сув хўжалигида шу куннинг долзарб юмушлари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирга вилоятда фаолият юритаётган газеталар, телевидение ва радиоканаллар вакиллари, республика нашрларининг мухбирлари таклиф этилди.
Иштирокчиларга бу йилги суғориш мавсумини талаб даражасида ўтказиш борасида белгилаб олинган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, мавсум давомида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун талабга нисбатан сув 507 миллион м³ (18%) кам бўлиши кутилаётганлиги таъкидланди, сув танқислигини юмшатиш борасида режалаштирилган вазифалар санаб ўтилди.
Вилоятдаги сув омборларининг ҳозирги ҳолати, уларда тўпланган оби-ҳаёт заҳираси, бу сувдан самарали ва оқилона фойдаланиш борасидаги ишлар сарҳисоб қилинди.
Бу йил 56 минг гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилганлиги, айни пайтда қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги, мазкур технологиялар орқали 363 миллион м³ сувни иқтисод қилиш кутилаётганлиги ҳақидаги маълумотлар журналистларда катта қизиқиш ўйғотди.
Матбуот анжумани иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!