» » Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев Жиззах шаҳридаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди

Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев Жиззах шаҳридаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди

13 май 2021 г 1 275 Комментарии: 0

Ёшлар дастури ижросини ўрганиш мақсадида вилоятга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасановлар вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида Жиззах шаҳридаги 29-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, ёшлар билан учрашдилар.

Учрашув жараёнида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасановлар меҳрибонлик уйида тарбияланувчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев меҳрибонлик уйида яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолаб, ёшларни буш вақтларни мазмунли ўтаётганлигини таъкидлади.

Жумладан, меҳрибонлик уйидаги ёшлар томонидан тайёрланган ижод намунали меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди.

Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига китоблар совға қилиб, ёшларни жорий йилнинг июнь ойида Хоразм вилоятига сайёҳатга таклиф қилди.

Барча сарф ҳаражатларни Қаҳрамон Қуронбоев ўз зиммасига олганини маълум қилди. Бунинг учун меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва тарбиячилари Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!