» » Алишер Саъдуллаев: «Президентнинг менга ишончи ўқитувчи отам ва онамга катта фахр боғишлайди»

Алишер Саъдуллаев: «Президентнинг менга ишончи ўқитувчи отам ва онамга катта фахр боғишлайди»

05 сентябрь 2019 г 2 224 Комментарии: 0

Президент фармони билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимда ишлаб келган Алишер Саъдуллаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажариш юкланганди.

Ушбу тайинловдан кейин Алишер Саъдуллаев ўз фикрини билдириб ўтди:
– Менинг давлат раҳбари томонидан бу лавозимга тайинланишим нафақат менга, балки барча ёшларга бўлган юксак ишончдир. Бу оиламизга, шарафли касб эгаси бўлган ўқитувчи отам ва меҳрибон онажонимга катта фахр бағишлайди. Шунингдек, айни кунларда ўқитувчилар нуфузини ошириш учун қилинаётган ҳаракатларга мос равишда бу тайинлов ўқитувчи оиласига ўзгача куч бағишлайди. Давлат раҳбарининг юксак ишончи – ҳар қандай ёш ҳалол меҳнат, тинимсиз изланиш ва халқига садоқат билан хизмат қилиш орқали юқори марраларга эришиши мумкинлигининг исботидир, дейди у.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!