Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бокс. Жиззахлик Бобоусмон Осиё ўйинлари—2018 даги илк жангида ғалаба қозонди
24 август 2018 г 3 165 Комментарии: 0
Бугун, 24 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Осиё ўйинларининг бокс мусобақасига старт берилди.
Унда ўзбекистонлик боксчилар ҳам иштирокини бошлади. -69 кг вазн тоифасида биринчилардан бўлиб, рингга чиққан Бобоусмон Батуров илк жангида ғалаба қозонди. Бобусмон мўғулистонлик Отгонбатар Бяма-Эрденни очколар эвазига 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва 1/8 финалга йўл олди.
У кейинги босқичда эронлик Козимзода Сажжодга қарши жанг қилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!