Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Адлия вазирлиги томонидан “E-qaror” электрон тизими бўйича Жиззах вилоятида ўқув семинари ташкил этилди
19 май 2021 г 1 848 Комментарии: 0
Адлия вазирлиги томонидан ҳокимликларда қарорларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилишни ташкил этишга кўмаклашиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилоятида ҳам ўқув семинари ташкил этилди.
"E-qaror" электрон тизимини республикамизнинг барча ҳокимликларида жорий этиш орқали фуқароларимизнинг маҳаллий норма ижодкорлиги жараёнида фаол иштирокини таъминлаш, бу орқали эса шаффофлик, адолатни қарор топтириш, коррупцияга қарши кескин курашиш мумкинлигини алохида этироф этиш мумкин.
Куннинг биринчи ярмида мазкур соҳага алоқадор барча мутахассислар иштирокида ўқув семинарлари ташкил этилиб, уларга электрон тизимдан фойдаланиш, унинг афзалликлари батафсил тушунтириб ўтилди.
Жиззах вилоят хокимининг қарори илк маротаба мазкур электрон тизим орқали имзоланиб қабул қилинди. Ушбу тадбир тантанали тарзда жамоатчилик иштирокида ташкил қилинди.
Кузатувчилар ҳамда шаҳар, туман ҳокимларига бу жараён мастер класс вазифасини ҳам ўтади деб айта олишимиз мумкин. Халқ манфаати, аҳоли фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган бу каби янгиликлар жиззахликлар томонидан мана шундай кўтаринки кайфиятда қарши олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!