» » Жиззах вилоятидаги барча ўрта махсус, касб ҳунар таълими ҳамда академик лицей раҳбарлари диққатига!

Жиззах вилоятидаги барча ўрта махсус, касб ҳунар таълими ҳамда академик лицей раҳбарлари диққатига!

29 сентябрь 2018 г 3 077 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 9 ноябрдаги 6-мб-сон қарорига асосан, Жиззах вилоятидаги барча умум таълим муассасалари томонидан 3-ta’lim (UO'T) shakli йиллик “Умумтаълим муассасининг 2018-2019 ўқув йили бошига ҳисоботи”ни жорий йилнинг 5 октябридан кечиктирмай, интернет орқали электрон тарзда тақдим этилиши белгиланган.

Интернет тармоғи орқали, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими – eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг элекрон шаклини Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олиш имконияти мавжуд.

Жиззах вилоятида 2017/2018 ўқув йили бошида жами ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари сони 79 тани ташкил этиб, улардан 3 таси (4 %) академик лицейлар ва 76 тасини (96 %) касб-ҳунар коллежлар ташкил этади.

Зафаробод тумани статистика бўлими бошлиғи У.Очилов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!