» » eStat тизими янгиланди Ҳурматли ҳисобот топширувчи корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари

eStat тизими янгиланди Ҳурматли ҳисобот топширувчи корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари

13 сентябрь 2018 г 2 631 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғиш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилиш ишлари якунланганлигини хабар қилади.

2018 йил 13 августидан «eStat 3.0» электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг Автоматлаштирилган ахборот тизими ишга тушди.

Қуйдаги қулайликларга эга бўлди:

  • янгиланган кўриниш;
  • дастурни ва олдин урнатилган шаклларни автомат тарзда янгиланиши;
  • дастурни ишга тушурганда жўнатилган ҳисоботларнинг ҳолатини автоматик тарзда текшириш;
  • дастур интерфейсига ҳисоботларни қайта тиклаш имконияти қўшилди;
  • ҳисоботни тўлдириш жараёнидаги келиб чиқувчи хатоликлар ойнаси янгиланди;
  • дастурга кириш учун фойдаланувчи паролини ўрнатиш имконияти қўшилди;
  • ҳисоботни демо режимда яратиш имконияти қўшилган (ИНН сертификатини сўрамаган ҳолда)
  • ўзбек тили қўшилди:

Сиз янги дастурий таминотни «Электрон ҳисобот» бўлимидан юклаб олишингиз мумкин.

 Пахтакор тумани статистика бўлими бошлиғи О.Содиқов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!