» » Илмий-инновацион ҳамкорликликнинг навбатдаги босқичи бошланди

Илмий-инновацион ҳамкорликликнинг навбатдаги босқичи бошланди

20 май 2021 г 825 Комментарии: 0

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Бахмал туманини илмий асосланган лойиҳалар асосида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Ўтказилган музокаралар давомида Бахмал туманининг иқтисодий салоҳиятини илмий жиҳатдан тадқиқ қилиб, туманнинг саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, туризм ва инфраструктурани ривожлантириш бўйича келгуси беш йиллик иқтисодий харитасини ишлаб чиқиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Олиб борилган доимий мулоқотлар натижаси ўлароқ, университет олимлари ва илмий тадқиқотчилари томонидан ҳудуднинг аниқ ўсиш нуқталарини белгилаб олиш мақсадида бир қатор сафарлар ташкил этилди. Мазкур сафарлар якунлари бўйича яратилган ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш драйверларини кўрсатувчи электрон харитасини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа тақдимот қилинди.

Лойиҳани амалга ошириш орқали, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун зарур бўлган электрон маълумотлар базаси яратилади ва таҳлил қилиб борилади, тумандаги ҳар бир маҳалланинг драйвер йўналишлари аниқланади ва ривожланиш потенциали баҳоланади. Шунингдек, маҳаллаларнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда “қизил” ва “сариқ” ҳудудларни “яшил” ҳудудга ўтказиш дастурлари ишлаб чиқилади.

Учрашув давомида муҳокама этилган барча соҳалар бўйича аниқ илмий хулосаларга эга ва ҳудудга мос бўлган лойиҳаларни тайёрлаш, уларни молиялаштириш манбалари билан таъминлаш ва инвесторларни жалб этиш бўйича ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Музокаралар якунида ҳамкорликни амалга оширишга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Учрашувда ТДИУ ректори Қўнғиротбой Шарипов, Жиззах вилояти ҳокимлигининг иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Улуғбек Хўжақулов, Бахмал тумани ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари Нодир Шарипов, университет профессор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчилари иштирок этди.

Маълумот ўрнида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори ижроси натижалари таҳлилига кўра, Бахмал тумани ижтимоий-иқтисодий ривожланиши «Қониқарсиз» деб баҳоланиб, «қизил» ҳудудга киритилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!