» » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг Венгрия Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Мартон Надь билан учрашуви ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг Венгрия Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Мартон Надь билан учрашуви ўтказилди

21 май 2021 г 1 411 Комментарии: 0

Куни кеча Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Венгрия Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Мартон Надь бошчилигидаги Венгрия ҳукумати делегациясини қабул қилди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш ва натижаларига эришиш бўйича пилот лойиҳасини амалга ошириш ташаббусини ҳамда Венгриялик мутахассисларни вилоятга жалб қилиниши масалаларини кўриб чиқишди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад, Венгрия тажрибасини минтақа иқтисодиётини ривожлантиришга жалб қилиш бўйича кейинги қадамлар тўғрисида икки томонлама келишувни муҳокамаси бўлди.

Асосий эътибор талаб қиладиган иқтисодиётнинг устувор йўналишларини янада модернизация ва такомиллаштириш нуқтаи-назаридан томонлар қишлоқ хўжалиги соҳаси, таълим, эркин иқтисодий зоналарни бошқариш, вилоят маҳсулотларини чет элга экспорт қилишни рағбатлантириш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Венгрия делегациясининг ташрифи давомида Венгрия амалиёти ва халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда Венгрия жамоаси томонидан тақдим этиладиган амалий тавсиялар ишлаб чиқиш учун вилоятдаги ижтимоий объектлар ва саноат корхоналарига ташриф уюштирилди.
Учрашув якунлари бўйича фаол мулоқотни ташкил этиш ва таклифларни ишлаб чиқиш юзасидан ҳамкорликда иш олиб бориш тўғрисида келишувга эришилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!