Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилади
19 апрель 2019 г 2 419 Комментарии: 0
Венгрия билан Жиззах вилоятида ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳа бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Жиззах вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг КISS GROUP (Венгрия) компаниялари гуруҳи вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда, хусусан, Венгрия томони билан Жиззах вилоятида ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича дастлабки — йилига 100 минг ўсимлик ёғиишлаб чиқариш қувватига эга завод қурилиши келишувига эришилган
Таъкидланишича, маҳсулотлар ҳам ички бозорга, ҳам экспортга йўналтирилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, шу куни манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг таклиф этилган вакиллари билан иккинчи учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда заводни қуриш учун ҳудудни танлаш, заводни зарур хом ашё билан таъминлаш учун Жиззах вилоятида кунгабоқар ва бошқа ёғли уруғларни етиштириш имкониятлари, шунингдек, уруғ етиштиришни мувофиқлаштирувчи ташкилотни танлаш ёки ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди (масалан, интегратор ташкилот).
Бундан ташқари, ўсимлик ёғлари ва мол еми сифатида ишлатилиши мумкин бўлган уруғлардан олинган қўшимча маҳсулотларини (иккинчи даражали) сотиш учун қулай савдо нуқталарнинг ва ҳосил учун омборхоналар мавжудлиги ёки уларни яратиш масалалари муҳокама этилган.
Маълумот учун: КISS GROUP компаниялари гуруҳи озиқ-овқат саноати ва ичимликлар ишлаб чиқариш, фармацевтика ва кимё саноати учун технологияларни ўрнатиш бўйича умумий пудратчилик қилишга ихтисослашган. Йигирма йиллик тажрибани ҳисобга олган ҳолда экологик ва кимё саноати учун ўз комплекс технологияларини ҳам ишлаб чиққан.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!