» » Жиззах вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимликларидаги қуйи бўғин мутахассислари учун малака ошириш курслари бошланди

Жиззах вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимликларидаги қуйи бўғин мутахассислари учун малака ошириш курслари бошланди

01 июнь 2021 г 716 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли Фармонида давлат органлари ва ташкилотлари давлат фуқаролик хизматчиларининг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ҳар йили қисқа муддатли (30 — 60 соатли) малака ошириш курсларидан ўтиши лозимлиги белгиланган.

Шунингдек, Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўрта ва қуйи бўғин ходимларини “маҳаллабай” ва “фуқаробай” ишлашга ўргатиш, шунингдек, уларга республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳиятини етказиш, соҳалар юзасидан таянч билим ва бошқарув кўникмаларини такомиллаштириш бўйича малакасини ошириб бориш борасида топшириқлар берган эди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан юқоридаги Фармонва Мурожаатномадаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилбошидан давлат хизматчилари, ҳусусан маҳаллий ҳокимликлар мутахассислари учун малака ошириш курслари тизимли равишда ташкил этиб келинмоқда.

Бу галги малака ошириш курслари жорий йилнинг 31 майидан бошлаб 5 кун муддат давомида Жиззах политехника институтида туман (шаҳар) ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари бош мутахассислари ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларининг бош мутахассислари учун  ташкил этилди.

Агентлик филиали томонидан ўртабўғин раҳбарлари ва қуйи бўғин ходимларининг аҳоли муаммоларини ҳал этишда ҳамда вазифалар ва турли даражадаги топшириқлар ижросини таъминлашда йўл қўйилаётган камчиликлари, уларни юзага келтираётган сабаблараниқланиб, натижалар таҳлил қилинган ҳолда малака ошириш курслари ўқув дастурларидаги мавзулар шаклантирилмоқда.

Ўқув машғулотлари давомида тингловчилар Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш, Aхборот-коммуникация технологиялари, Таянч ва сохавий мутахассислик бўйича билимларини ривожлантириш, Давлат фуқаролик хизматчиси ахлоқи ва  маданияти ҳамда Умумий саводхонлик йўналишлари бўйича тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши назарда тутилган.

Ташкил этилаётган ўқув курларида Давлат бошқаруви академияси, вилоятдаги соҳавий олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари ҳамдаҳудудий давлат органлари ва ташкилотларининг малакали амалиётчи-мутахассислари жалб этилиб, тингловчиларга давлат фуқаролик хизматчилари учун зарур бўлган билимлар берилмоқда.

Малака ошириш курси якунида тингловчилардан тест синовлари олиниши, ва ўқув курсини муваффақиятли якунлаганларга сертификатлар берилиши режалаштирилган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Жиззах вилояти филиали

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!