» » “Ҳудудларда юқори технологиялар, юрак, қон-томир касалликларини эрта аниқлаш ва профилактикаси” мавзуcида илмий-амалий конференция ўтказилди

“Ҳудудларда юқори технологиялар, юрак, қон-томир касалликларини эрта аниқлаш ва профилактикаси” мавзуcида илмий-амалий конференция ўтказилди

02 июнь 2021 г 1 172 Комментарии: 0

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалида “Ҳудудларда юқори технологиялар, юрак, қон-томир касалликларини эрта аниқлаш ва профилактикаси” мавзуларида илмий-амалий конференция ўтказилди.
Унда Жиззах шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларининг кардиолог врачлари ва бирламчи бўғин шифокорлари иштирок этди.
Семинарни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи О. Махмудова кириш сўзи билан очди.

Шундан сўнг, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази директори Х. Фозилов “Ўзбекистонда кардиологик беморларни юқори технологик текширув ва даволаш усулларини ривожлантириш, Ўзбекистон республикаси фанлар академияси академиги, Ўзбекистон қаҳрамони Р. Қурбоновнинг "Сурункали юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фабрилляцияси. Текширув ва даволашга замонавий ёндашув", Россия федерациясиси Бакулов номидаги юрак-қон томир хирургияси маркази профессори И. Сигаев “Қандли диабет хасталиги мавжуд юрак ишемик касаллигида хирургик давога замонавий ёндашув”, мазкур марказнинг тиббиёт фанлари доктори Е. Колесникова "Сунъий қон айланиш жарроҳлигидан кейинги седация, жарроҳликдан кейинги энг кўп учрайдиган асоратлар", Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали директори тиббиёт фанлари доктори Н. Қурбоновнинг “Ўткир коронар синдром: Бирламчи тизимда эрта ташхислаш ва даволаш тамойиллари” мавзуларида маърузалари тингланди.
Шунингдек, конференция иштирокчилари онлайн видео алоқа орқали Швейцария кардиошифокори А. Бреитенстаиннинг маърузаларини ҳам тингладилар.
Конференция охирида маърузачилар шифокорларнинг қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш
бошқармаси ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!