» » BMB Trade group “Сўғдиёна” профессионал футбол клубини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни давом эттиради

BMB Trade group “Сўғдиёна” профессионал футбол клубини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни давом эттиради

09 июнь 2021 г 607 Комментарии: 0

Маълумки, BMB Trade Group компанияси Жиззахнинг «Сўғдиёна» профессионал футбол клубига титул ҳомийлик қилиб келмоқда.

Ушбу ҳамкорлик нафақат Жиззах вилоятида, балки республикамизда футболни кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, ёш истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлаш, клубнинг инфратузилмасини такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.

Айни пайтда ҳомийлик доирасида қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларнинг ижроси изчил таъминланяпти.

Хусусан, яқинда компаниямиз томонидан «Сўғдиёна» жамоасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун янги қурилган спорт базаси ошхона жиҳозлари билан тўлиқ таъминлаб берилди.

BMB Trade Group бу борадаги амалий кўмак жараёнларини изчил кенгайтириб боради.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!