» » Президентимиз Фармонига кўра Жиззахлик ёшлардан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланишди

Президентимиз Фармонига кўра Жиззахлик ёшлардан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланишди

30 июнь 2021 г 1 200 Комментарии: 0

Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди.

Мазкур давлат мукофотларига бир гуруҳ Жиззахлик ёшлар ҳам муносиб кўрилди.

Жумладан;

Худайшукуров Дилмурод Холмуродович - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи - «Шуҳрат» медали билан;

 

Мусурмонов Алишер Қаҳромонович - Жиззах шаҳридаги «Alitech Website Solutions»  хусусий корхонаси раҳбари - «Шуҳрат» медали билан;

 

Хатиев Комилжан Жавлиевич - Мирзачўл туманидаги деҳқон хўжалиги ишчиси - «Шуҳрат» медали билан;

 

Сафаров Қодири Қоплонбек Абдужалил ўғли - Жиззах политехника институтининг 2-босқич талабаси - «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан;

 

Турдиқулов Ҳамидулла Алишер ўғли - Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг 2-босқич ўқувчиси - «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан;

 

Исламов Самандар Баходир ўғли - Жиззах шаҳридаги «Самандар ширинликлари» оилавий корхонаси раҳбари - «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!