» » Сайёр қабул беморларга умид берди

Сайёр қабул беморларга умид берди

15 июль 2021 г 757 Комментарии: 0

Зомин туманидаги Хатаб қишлоғида республика Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов “Пшағор” қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

Жиззах вилоятида ҳам Президентимизнинг ташаббуси билан вазирдан тортиб, кичик лавомидаги раҳбаргача фуқаролар ҳузурига бориб, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлиб, сайёр қабуллар ташкил этилаётир. Ушбу учрашувлар чоғида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар аниқланиб, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чора-тадбирлар кўрилмоқда.  

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари мурожаатчиларни тинглаб, шу жойнинг ўзида мутасаддиларга зарур топшириқлар берди. Ушбу сайёр қабул чоғида Амрилло Иноятов томонидан ўндан ортиқ беморларга вилоят ва республика миқёсида даволаниш ва мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун йўлланмалар тақдим этилди.

– 2009 йилда туғилган ўғлим Озодбек Ҳатамовда туғма юрак нуқсони бор, – дейди – Пастки Пшағор қишлоғида яшовчи Абдуқодир Усмонов. – Тўғриси, шу вақтгача кўрсатмаган жойимиз қолмади. Аммо натижа бўлмади. Бугун сайёр қабулни эшитиб шу ерга келдим. 

Амрилло Иноятов ўғлимни ҳужжатлари билан танишиб, Ўзбекистон Республикаси Болалар миллий тиббиёт маркази мутасаддилари билан телефон орқали боғланиб, бепул жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун кўрсатма берди. Энди шу ой боламни малакали врачлар шифохонада юрагидаги нуқсонни бартараф этади, деб ишонаман.  

Сайёр қабул муносабати билан вилоят ва туман тиббиёт муассасаларининг етакчи мутахассислари томонидан шу ҳудуд аҳолиси тиббий кўрик ўтказилди. Тиббий кўрик натижасида аниқланган касалликларни даволаш учун туман, вилоят ва республика тиббиёт муассасаларига йўлланмалар берилди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат)

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!