» » Жиззахда 226 та тадбиркорлик субъектларига жами 165 миллиард 556 миллон сўм маблағлар уларнинг ҳисоб рақамига қайтарилди

Жиззахда 226 та тадбиркорлик субъектларига жами 165 миллиард 556 миллон сўм маблағлар уларнинг ҳисоб рақамига қайтарилди

15 июль 2021 г 753 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори билан тасдиқланган Низом талабларига асосан қўшилган қиймат солиғи тўловчиларига қатор енгилликлар яратилди.
Хусусан, тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғидан ҳосил бўлган “салбий” фарқ суммасини қайтариш ва тадбиркор томонидан ушбу қайтарилган ҚҚС суммасини мақсадли сарфланиши, яъни фаолиятни кенгайтириш, техника ва техналогиялар билан қайта жихозлаш (янгилаш) ва ишчи ва хизматчиларни рағбатлантириш учун жуда муҳим қулайлик бўлди.
Бугунги кунда Жиззах вилоятида 5675 нафар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари мавжуд бўлиб, уларга “Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида хизмат кўрсатилмоқда. Аниғроғи, ушбу корхоналар яратилган еингилликдан самарали фойдаланмоқда.
Хусусан, вилоятдаги қўшилган қиймат тўловчиси ҳисобланган 226 та тадбиркорлик субеъктларига жами 165 миллард 556 миллон сўм маблағлар уларнинг ҳисоб рақамига қайтарилди.
Бугунги кунда тадбиркорларга белгиланган меъёрлар асосида тезлаштирилган ва умумбелгиланган тартибда хизмат кўрсатилмоқда. Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасига жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида юридик шахслардан 1066 та мурожаатлар келиб тушди. Солиқ суммаси солиқ тўловчига солиқ органининг солиқ суммаси ўрнини қоплаш тўғрисидаги қарори асосида солиқ суммасини қоплаш (қайтариш) тўғрисидаги ариза тушган санадан эътиборан олтмиш кундан, тезлаштирилган тартибда эса етти кундан кечиктирмай, қайтарилиши белгиланган. Солиқ ходимлари томонидан инсофли солиқ тўловчилар томонидан келиб тушган аризалар 3-4 кунда тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилиб, ҚҚС салбий фарқ суммалари уларнинг ҳисоб рақамларига қайтариб берилмоқда..
Хуллас, солиқ тўловчиларга қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш улар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилганлигидан даракдир.

Диёр Миллаев,
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси

Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!