» » Жиззахлик фуқаро турмуш ўртоғини қасддан пичоқлади

Жиззахлик фуқаро турмуш ўртоғини қасддан пичоқлади

17 июль 2021 г 903 Комментарии: 0

Мирзачўл туманида яшовчи фуқаро ўз турмуш ўртоғини қасддан ўлдириш мақсадида, ошхона пичоғи билан унга тан жароҳати етказди. Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси маълум қилди.

2021 йил 12 июль куни соат 13:00 ларда фуқаро Жиззах вилояти Мирзачўл туманида яшовчи И.У. спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолатда бўлган ҳолда ота-онаси билан бирга фермер хўжаликларининг бирига қарашли дала шийпони ётоқхонасида яшаётган турмуш ўртоғи Т.П.ни қасддан ўлдириш мақсадида борган. Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси маълум қилди.

У ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан хотинининг чап ўрта қўлтиқ кўкрак қафасига икки марта, чап елка соҳасига икки марта ва чап билак соҳасига бир марта уриб тан жароҳати етказганлиги оқибатида Т.П туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзачўл туман прокуратураси томонидан И.Уга нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!