» » Жиззах вилоятидаги шифохоналарнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилмоқда

Жиззах вилоятидаги шифохоналарнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилмоқда

30 июль 2021 г 619 Комментарии: 0

“Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудидй бўлими мутахасислари томонидан Жиззах вилоятидаги соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги муассасаларда 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича амалга оширилаётган ишлари ўрганилмоқда.

Жумладан,Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмасини электр таъминоти учун  ўрнатилган туман электр таъминоти корхонаси тасарруфидаги трансформатор пунктларида профилактика ишлари олиб борилмаганлиги, мой оқмоқдалиги, стандарт сақлагичлар ўрнига сим жучоклар ўрнатилганлиги, шунингдек, ГКТП ичи бегона жисмлардан тозаланмаганлиги, КТП атрофи бегона ўтлардан тозаланмаган. 0,4кВ тақсимлаш қурилмасидан чиқувчи кабеллар учликларсиз ва комутацион аппаратларсиз уланганлиги аниқланди. бундан ташқари туман тиббиёт бирлашмасининг 0,4кВ бош тақсимлаш қурилмасида ПН-2 стандарт сақлагичлар ўрнига сим жучоклар ўрнатилган, кабеллар учликларсиз уланган.

Бундай ҳолатлар “Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси”да ҳам аниқланди. Жумладан, бирлашмани заҳира электр таъминоти билан таъминлайдиган 10кВ кучланишли кабель линияси носозлиги учун тармоқдан ажратилганлиги, ўрганиш кунида тиббиёт бирлашмасида бир томонлама электр таъминотидан кучланиш билан таъминланаётганлини аниқланди. Бундай ҳолатлар эса касалхонада даволанаётган беморларнинг соғлиқларини хатарга қўйилишига олиб келади.

Инспекциянинг Жиззах ҳудудий бўлими томонидан аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этилиши учун “Жиззах ҲЭТК” АЖ ҳамда Жиззах вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси кўрсатма хатлар чиқарилди.

“Ўзэнергоинспекция” Жиззах

ҳудудий бўлими мутахассиси Ш.Джураев

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!