Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда адвокат пора олаётган вақтда ушланди
31 июль 2021 г 3 271 Комментарии: 0
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида «Микрокредитбанк» АТБ Жиззах вилояти Дўстлик тумани филиали мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида айбланаётган фуқаро «Ш.М»нинг адвокати «Н.П» Дўстлик туман судидаги танишлари орқали енгил жазо турини қўллашни ваъда қилиб, 11.200 АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати хабар б ерди.
Олиб борилган суриштирувлар давомида адвокат «Н.П» фуқаро «Ш.М»дан жами 11.200 АҚШ доллари олиб, шундан 1.200 АҚШ долларини суд ва тиббий экспертиза вилоят бўлинмаси ходимига, 10.000 АҚШ долларини туман судидаги танишларига беришни режалаштирганлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида тўпланган материаллар асосида Жиззах вилояти прокуратураси томонидан «Н.П» ва унинг жиноий шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168, 25,211 ва 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов жараёнида адвокат «Н.П»га ЖКнинг 28, 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан айб эълон қилинган бўлиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят ишининг «Н.П»нинг жиноий шерикларига тегишли қисми алоҳида ажратиб олиниб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Ҳозирда мазкур жиноят иши суд томонидан мазмунан кўриб чиқилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!