Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда қурилиш учун ажратилган ер майдонини сотаётган шахс ушланди
07 август 2021 г 820 Комментарии: 0
Шароф Рашидов туманида туман ҳокимининг қарори билан ёшлар меҳнат гузари ва коворкинг маркази қуриш учун ажратилган 4,25 сотих ерни ерни ноқонуний равишда сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси маълум қилди.
Шароф Рашидов туманида рўйхатдан ўтиб фаолият юритаётган тадбиркор туман ҳокимининг қарори билан ёшлар меҳнат гузари ва коворкинг маркази қуриш учун ажратилган 4,25 сотих ерни жорий йилнинг июль ойида 5 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлади.
2021 йил 28 июль куни вилоят прокуратураси, ДХХ ва Департаментнинг вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Жиззах шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида олдиндан 4000 АҚШ долларини олган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!