» » КIA Ўзбекистонда яна иккита моделдаги автомобиллар сотувини бошлади

КIA Ўзбекистонда яна иккита моделдаги автомобиллар сотувини бошлади

07 август 2021 г 1 882 Комментарии: 0

КIA Stinger ва Carnival моделлари сотувини бошлади. Бунгача Seltos, K5, Sorento ва Soul моделлари сотувга чиқарилганди.

КIA компанияси Ўзбекистонда яна 2 турдаги янги автомобиллар сотувини бошлади. Август ойидан бошлаб сотувда Stringer (649 900 000 сўмдан бошланади) ва Саrnival (499 900 000 сўмдан бошланади) моделлари пайдо бўлди.

Компания 2020 йил ноябрдан бошлаб «Жиззах» эркин иқтисодий зонасидаги ADM-Jizzakh заводида учта комплектациядаги Seltos кроссовери ва бешта комплектациядаги К5 седанини йиғишни бошлаганди. К5 седанининг нархи 249,9 миллион сўмдан 369,9 миллион сўмгача, Seltos кроссовери 229,9 миллион сўмдан 279,9 миллион сўмгача бўлиши маълум қилинган.

Шунингдек, жорий йилнинг июнь ойидан Sorento (429,9 млн. сўмдан) ва Soul (219,9 млн. сўмдан) моделлари ҳам сотувга чиқарилганди.

Маълумот учун, KIA Motors  – Жанубий Кореянинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири. Бугунги кунда у 8 мамлакатда 14 та ишлаб чиқариш ва йиғиш операцияларида йилига 1,4 миллиондан ортиқ автомобил ишлаб чиқаради. КIA автомобиллари 172 та мамлакатни қамраб олган 3000 дан ортиқ дистрибютор ва дилерлар тармоғи орқали сотилади ва хизмат кўрсатилади. Корпорация 40 мингдан ортиқ ходимга эга ва йиллик даромади 17 миллиард АҚШ долларидан ошади.

Жиззахдаги ишлаб чиқариш линияси КIA компаниясининг Россиядаги бош штаби назоратида бўлиши белгиланган. Биринчи босқичда янги корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 минг автомобилни ташкил қилиши, барча ишлар якунига етгач эса, бу кўрсаткич 100 минг автомашинагача оширилиши режалаштирилган. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!