» » «Жиззах» ЭИЗда "Жиззах ҳудудий электр тармоқлари" корхонаси АЖ томонидан пресс -тур ташкил этилди (видео)

«Жиззах» ЭИЗда "Жиззах ҳудудий электр тармоқлари" корхонаси АЖ томонидан пресс -тур ташкил этилди (видео)

07 август 2021 г 1 141 Комментарии: 0

“Жиззах худудий Электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан вилоятимиздаги ОАВ ҳамда матбуот хизмати ходимлари, шунингдек блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди. 

Жиззах вилоятида “Жиззах ҲЭТК” АЖга қарашли ахоли ва ишлаб чиқариш корхоналарини электр энергияси билан таъминловчи 106та подстанциялар мавжуд бўлиб, шулардан 28таси 110 квли, 78 таси 35 кВлидир.

Ташкил этилган пресс – тур дастлаб шундай маълумотлар бериш билан бошланди. Айтиш жоиз, 2021-22 йиллар куз-қиш мавсумида барча истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳамда подстанциялардаги трансформаторларнинг қувватини ошириш бўйича тасдиқланган лойихалар асосида қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, “Саноат -1” подстанциясининг 16000 кВА кувватли куч трансформаторининг 40 000 кВА қувватлисига алмаштирилганлиги юқоридаги фикримиз исботидир.

Мазкур пресс-тур давомида иштирокчилар 10-35-110 кВли электр ускуналари янги замонавийсига алмаштирилиб жорий йилнинг январь ойида ишга турилганлиги хақидаги маълумотларга эга бўлиш баробарида, ушбу ускуналар билан ҳам яқиндан танишишга муяссар бўлишди.

Бугунги кунда ушбу подстанциянинг 2-навбатида ҳам қурилиш – реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Яни 16 000 кВА кувватли куч трансформаторининг 40 000 кВАлисига ва 10-35-110 кВли электр ускуналари янги замонавийсига алмаштирилиши режалаштирилган. Эндиликда аҳоли ва ишлаб чиқариш корхоналарини электр энергияси билан узлуксиз ва сифатли таъминланиши муқаррар.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!