» » Жиззахда мактабгача таълим ташкилотларида ментал арифметика тўгараклари ташкил этилади

Жиззахда мактабгача таълим ташкилотларида ментал арифметика тўгараклари ташкил этилади

12 август 2021 г 833 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида жойлашган давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим бериш сифатини ошириш, тарбияланувчиларнинг ақлий фаолиятини ривожлантириш мақсадида ментал арифметика тўгараклари ташкил қилинмоқда. Бу ҳақда вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Темур Султонов маълум қилди.

Жумладан, Ш.Рашидов, Арнасой, Ғаллаорол, Зомин, Фориш туманларидаги барча мактабгача таълим ташкилотларидан биттадан педагоглар ментал арифметика курсларига ўқитилиб, ушбу мактабгача таълим ташкилотларида ақлий арифметика бўйича тўгараклар тўлиқ йўлга қўйилди.

Шунингдек, жорий йил якунида бошқарма томонидан ментал арифметика бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!