» » Арнасой туманида соядан юқори ҳосил олинмоқда

Арнасой туманида соядан юқори ҳосил олинмоқда

13 август 2021 г 454 Комментарии: 0

Ҳозирча 15 гектар ерда етиштирилаётган ҳосил салмоғи бирмунча юқори.
Туман ҳокими Хуршид Алимардонов тажриба тариқасида етиштирилаётган сояни қандай парвариш этилаётганлиги ҳақида сўзлаб берди.
Унинг дони ва оқсилидан тўрт юздан зиёд турли хил маҳсулот тайёрланади, юртимизда экилаётган дуккакли дон экинлари орасида соя ўсимлигининг қадри баланд бўлиб, буғдой, шоли ва маккажўхоридан кейинги ўринни эгаллайди.
Соянинг дони ва оқсилидан тўрт юздан зиёд турли хил маҳсулот тайёрланади. Унинг дони таркибида 45 фоизгача оқсил ва 25 фоизгача ўсимлик мойи, чорва моллари оқсилида камдан-кам учрайдиган аминокислоталар мавжуд. Соя оқсилидан экологик тоза сифатли мой, таркибида лецитин моддаси сақлайдиган тухум кукуни, қон плазмалари, кўзойнаклар учун сифатли линзалар олинади. Бундан ташқари, жун газламалар ишлаб чиқарилади. Уларни ҳақиқий жунли матолардан ажратиш мушкул.
Чорвачиликда соя маҳсулотлари энг сифатли ва тўйимли озуқа ҳисобланиб, таркибидаги протенига кўра, 100 кг соя дони 134,8 озуқа бирлигини сақлайди. Бу кўрсаткич бошқа биронта донли ёки дуккакли экинда учрамайди. Унинг қуруқ поя­си ҳам беда пичанига қараганда тўйимлироқ.
Заводларда мойи ажратиб олингандан сўнг қолган соя шроти таркибида 14 хил аминокислота мавжуд бўлиб, ушбу моддалар паррандачиликда кенг фойдаланилди.
Соя оқсили ипак қурти учун ҳам ноёб озуқа ҳисобланади. Бир йилда беш марта ипак қурти боқиладиган Японияда соя оқсилидан тайёрланган суюлтирилган пасталардан фойдаланилади. Юртимизда ҳам бу борада даст­лабки ишлар олиб борилмоқда. Бу ўсимликнинг тупроқ унумдорлигини ошириш борасидаги аҳамияти каттадир. Ундан алмашлаб экишда фойдаланиш катта самара беради.
Соя илдизлари орқали ҳаводан соф азотни ўзлаштириб, тупроқни бойитади. Ўсимлик ўсиш даврида ўзи учун ҳам, ўзидан кейинги ўсимлик учун ҳам маълум миқдорда азот қолдириб кетади. Яъни у тупроқ таркибини яхшилаб, биологик жараёнларнинг фаоллигини оширади.
Ушбу ўсимлик экилган дала­ларда тупроқнинг микрофлораси ­яхшиланади, тупроқда биологик ва экологик тизим вужудга келади. ­Чувалчанглар, ризобиум бактериялари ва бошқа фойдали организмлар яшаши учун қулай муҳит пайдо бўлади.
Соя (Glicine hispida maxim.) иссиқсевар ўсимлик. Доннинг униб чиқиши учун энг паст ҳарорат +8 0 С, муқобил шароит 18-25 0 С ни ташкил этади.
Бу ўсимликни икки муддатда экиш мумкин. Биринчи марта баҳорда, яъни тупроқ ҳарорати 12-14 0 С бўлганда ёки маккажўхори билан бир вақтда, иккинчи маротаба, такрорий экин сифатида донли экинлардан сўнг экилади. Асосий экин сифатида экишда унинг нав­ларини тўғри танлай билиш лозимдир. Эртапишар навларнинг ўсиш даври 70-75 кун бўлса, ўртапишар навлар 100-110 кун ва кечпишар навлар эса 135-140 кунда пишиб етилади. Уларнинг қайси муддатда экилишига қараб навлар танланади. Кеч пишар навлар гектаридан 30-40 центнер ҳосил беради.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!