Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахлик Ализодага 15 йил деганда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди
14 август 2021 г 729 Комментарии: 0
Ўзбекистонда фуқаролик масалаларига оид қонунчилик такомиллаштирилиб, кўплаб инсонларнинг азалий орзу-ниятлари рўёбга чиқмоқда ва шу кунга етганлари уларга олам-олам қувонч, шодлик ҳадя этаётир.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиниши уларга нафақат конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлар кафолатини таъминлайди, балки ишонч ҳам бағишлайди.
Мамлакатимиз фуқаролигини олганлар орасида Шароф Рашидов туманида 15 йилдан буён яшаб келаётган Феруз Ализода ҳам бор.
– 15 йил деганда мен ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлдим ва бундан хурсандман, – дейди мамлакатимиз фуқаролигини қўлга киритганлардан бири Феруз Ализода. – Энди мен ҳам, барча қўни-қўшниларим, дўсту биродарларим билан бир сафда Президент сайловида қатнашиб, ўз фуқаролик бурчимни адо этаман.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!