Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Меҳрибонлик уйида меҳнат ярмаркаси ўтказилди
14 август 2021 г 764 Комментарии: 0
Юртимизда барча меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, иш билан банд қилиш, уй-жой билан таъминлаш мақсадида бир қатор исоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур ярмарка Жиззах шаҳридаги 29-сонли Меҳрибонлик уйи битирувчиларини бўш иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида ўтказилди.
Унда вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят бандликка кўмаклашиш бош бошқармасининг Жиззах шаҳар ҳамда Шароф Рашидов тумани филиаллари вакиллари ва оилавий поликлиника ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида Меҳрибонлик уйи битирувчилари билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг қизиқишлари, истак, билим ва кўникмаларини инобатга олган ҳолда ишга жойлашишларига кўмаклашилди.
Меҳрибонлик уйлари битирувчилари учун ўтказилган бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши иш билан таъминлаб, касб ҳунарга йўналтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!