Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойлик 6 нафар ёшлар каратэ бўйича Осиë чемпионатида иштирок этади
25 август 2021 г 764 Комментарии: 0
Республикада охирги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларга зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу эса жойларда амалга оширилаётган спорт машғулотларидан ҳам англаш қийин эмас. Боиси бугунги кунда Арнасойлик Жалол Махмудов ҳам ёшлар спортига жиддий эътибор қаратиб, айни дамда спортнинг каратэ тури бўйича 40 нафарга ёшларга қарийб 3 йилдан буён мураббийлик қилиб келмоқда.
Манашу 3 йил давомида мунтазам машғулотлар эвазига бугунги кунда биргина Чинобод маҳалла ёшларининг 32 нафари Ўзбекистон чемпионлари бўлган.
Қайд этиш ушбу спортчи ёшларнинг 6 нафари Осиë чемпионатида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишган.
Ҳозирда мураббий Жалол Махмудов ўз шогирдлари билан жорий йил ноябр ойида бўлиб ўтадиган Осиë чемпионатига тайëргарлик кўришмоқда.
Ушбу ўқув машғулоти саёҳат тарзида Фориш тумани тоғларида ҳам ўтказилмоқда, – дейди мураббий Жалол Махмудов. – У ернинг бебаҳо табиати ва манзарасидан спортчи ёшлар ўзгача завқ олишади. Ўтказилган саёҳатдан максад ҳам спортчиларни каратэ спортига бўлган қизиқишларини янада оммалаштириш ва тажрибасини ошириш кўзда тутилган.
Албатта бу каби саёҳат ва машғулотлар ҳар бир спортчини юксак ғалабалар сари етаклайди. Қалбида ишонч ва ирода билан тинимсиз машғулотларда топланаётган Арнасойлик спортчи ёшларимиз Осиё чемпионатида фахрли ўринларни қўлга киритади.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!