» » Жиззах вилояти ҳокими биринчи ўринбосари очиқ мулоқот ўтказди (видео)

Жиззах вилояти ҳокими биринчи ўринбосари очиқ мулоқот ўтказди (видео)

27 август 2021 г 912 Комментарии: 0

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан ўтказган учрашуви бўйича Жиззах вилояти ҳокими биринчи ўринбосари очиқ мулоқот ўтказди.

Жиззах вилояти ҳокимлигида Президентимизнинг жорий йил 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан ўтказган очиқ мулоқотидан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда тадбиркорларнинг эркин фаолият кўрсатиши учун яратиладиган шароит ва муҳит, уларга бериладиган банк кредитлари, ерларни хусусий мулк сифатида сотиш ва солиқ соҳасидаги имтиёзлар хусусида атрофлича маълумот берилди.

Мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилган ислоҳотлар самарасида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2017 йилда 9,7 триллион сўмдан 2020 йил якунлари билан 18,1 триллион сўмга ёки 2017 йилга нисбатан 1,2 баробарга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,5 баробарга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 1,1 баробарга, хизмат кўрсатиш ҳажми 1,5 баробарга, асосий воситаларга инвестициялар ҳажми 5 баробарга, қурилиш ишлари ҳажми 1,9 баробарга ва шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 9,5 баробарга ўсишга эришилди.

2017 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 16,8 триллион сўмлик маҳсулотлар ва хизматлар тақдим этилган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилда 31,9 триллион сўмни ташкил этди. Бугунги кунга келиб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 82,7 фоиз, саноатда 64,2 фоиз, қурилишда 96,3 фоиз, аҳоли бандлигини таъминлашда 79 фоизни ташкил этди.

2017 йил бошида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари сони вилоят бўйича 9 минг 65 тани ва улар томонидан яратилган иш ўринлари сони 48 минг 276 тани ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 1 январ ҳолатига 18 минг 661 тага етган кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида 74 минг 223 та янги иш ўрни ташкил этилган.

– Очиқ мулоқотда тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилишда кўрсатиб ўтилган 7 та муҳим йўналиш ишимизда дастуриламал бўлиши шарт, – деди Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдували Мустанов. – Биринчи йўналиш – бизнесни молиялаштириш ва молия-кредит масалалари, иккинчи йўналиш – солиқ тизимини такомиллаштириш, бизнесга солиқ юкини имкон қадар камайтириш, учинчи йўналиш – ер ажратиш, тўртинчи йўналиш – қиймати 200 миллиард сўмга тенг лойиҳалар ва саноат зоналарига инфратузилма етказиб бериш, бешинчи йўналиш – экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнесни экспорт фаолиятига кенг жалб қилиш, олтинчи йўналиш – транспорт-логистика масалалари ва еттинчи йўналиш – тадбиркорликка оид тартиб-таомилларни соддалаштиришдан иборат. Ана шу йўналишларнинг изчиллигини таъминлаш  бугун олдимизда турган энг долзарб масалалардан бири.

Анжуманда иштирок этган ҳар бир тадбиркорнинг муаммолари тингланди, мурожаатларига ечим изланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!