» » Жиззахдан уч спортчи Ватан шарафини ҳимоя қилади

Жиззахдан уч спортчи Ватан шарафини ҳимоя қилади

27 август 2021 г 1 110 Комментарии: 0

Япониянинг Токио шаҳрида ўтаётган ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоалари сафида Ватанимиз шарафини 3 нафар Жиззах вилояти спортчилари ҳам ҳимоя қилишга киришди.

Президентимизнинг жорий йил 18 майдаги “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Жиззах вилоятида ҳам бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Жиззах шаҳри ва вилоятнинг 5 та туманида бир қатор спорт турлари бўйича махсус тўграклар фаолият олиб бормоқда.

Жумладан, Бахмал, Зомин ва Фориш туманларида спортнинг пара енгил атлетика, Дўстлик туманида пара паурлифтинг, Ғаллаорол туманида спортнинг пара ўқотиш турлари бўйича 50 дан ортиқ спортчига жами 5 нафар мураббий, Жиззах шаҳрида эса спортнинг пара сузиш, пара енгил атлетика, пара дзюдо, пара таэквондо, пара стол тенниси, пара велоспорт, пара паурлифтинг турлари бўйича ва 150 нафарга яқин спортчига 7 нафар мураббий машғулотлар олиб бормоқда.

Айни пайтда, вилоятда паралимпия спорт тури бўйича 3 нафар жиззахлик спортчи – парасузиш спорт туридан бахмаллик Шоҳсанам Тошпўлатова, пара  пауэрлифтинг туридан Дўстлик туманидан Фарход Умирзоқов, пара енгил атлетика йўналиши бўйича Жиззах шаҳридан Ёқутхон Холбекова “Токио-2020” Паралимпия ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Японияда ўз омадини синаб кўради.

Спортчиларимизни Паралимпия ўйинларида муносиб иштирокини таъминлашлари, ҳалқаро мусобақаларда иштирок этишлари ва керакли спорт жиҳозлари сотиб олишлари, зарурати борларини уй-жой билан таъминлаш мақсадида ушбу паралимпиячилар туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда.

Жумладан, Шоҳсанам Тошпўлатовага Бахмал тумани ҳокимлиги томонидан бугунги кунга қадар жами 175 миллион сўм маблағ ажратилган бўлса, Дўстлик тумани ҳокимлиги пара лифтингчи Фарход Умурзоқовни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида 80 миллион сўм ҳамда туман марказидан уй-жой ажратиш учун туман ҳокими қарорига асосан 100 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди.

Ёқутхон Холбекова Паралимпия ўйинларида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритгандан сўнг Жиззах шаҳри ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди.

Бундан ташқари, вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан уч спортчига витаминизация учун ҳар ойда 2 миллион сўмдан маблағ ажратиб келинмоқда.

А.Қаюмов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!