» » Жиззахлик парасузувчи Японияда ўтаётган паралимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

Жиззахлик парасузувчи Японияда ўтаётган паралимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

30 август 2021 г 773 Комментарии: 0

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Япониянинг Токио шаҳрида ўтаётган Паралимпия беллашувларидан яна бир хушхабар келиб тушди.

Бахмал туманида истиқомат қилувчи, Ўзбекистон миллий термажамоаси парасузувчиси Шоҳсанам Тошпўлатова Японияда ўтаётган паралимпия ўйинларида бронза медалига сазаввор бўлди.

Шоҳсанам хотин-қизлар ўртасида парасузиш беллашувларининг S-13 классида 200 метрга индивидуал комплекс усулида сузиш бўйича финал баҳсларида 2 дақиқаю 27,92 сония вақт кўрсатиб, финишга 3-бўлиб етиб келди. Бу кўрсатгич билан у “Токио-2020” паралимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритишга муяссар бўлди.

Бу муваффақият билан Шоҳсанам Тошпўлатованинг онаси Розия опа Тошпўлатова ва барча яқинларни барча жиззахликлар номидан ғалаба билан самимий муборакбот этамиз.

Шундай қилиб, Токио шаҳрида ўтаётган Паралимпия мусобақаларидаги Ўзбекистон паратерма жамоасининг 15-медали Шоҳсанамга насиб этди.

Ҳозирча мамлакатимиз параспортчилари ушбу нуфузли мусобақаларда 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медалларни қўлга киритишди.

Зафарларингиз бардавом бўлсин, азиз Ватандошлар!

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!