» » “Сўғдиёна-W” – “Пахтакор-W” – 10:1

“Сўғдиёна-W” – “Пахтакор-W” – 10:1

06 сентябрь 2021 г 617 Комментарии: 0

Ўзбекистон аёллар чемпионати олий лигасида навбатдаги 15-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” профессионал футбол клубининг қароргоҳида “Сўғдиёна-W” аёллар жамоаси Тошкент шаҳрининг “Пахтакор-W” хотин-қизлар футбол клубини қабул қилди.

Учрашув майдон эгаларининг тўлиқ устунлигида ўтди. Тошкентликлар дарвозасига Фусеина Мумуни 5 та гол уриб “фокер” қайд этган бўлса, Маҳлиё Сарикова 3 та гол киритиб “хек трик”ка, Алберта Аҳиалей 2 та голи билан “дубл”га эришди.

“Сўғдиёна-W”нинг 10 та голига пойтахтликлардан Екатерина Салникова 11 метрлик пеналтидан 1 гол билан жавоб қайтарди.

15-тур “Сўғдиёна-W” – “Пахтакор-W” якуний ҳисоб – 10:1 жиззахлик аёллар жамоаси фойдасига якун топди.

***

“Сўғдиёна” назорат учрашувида “Локомотив”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди

ФИФА кунлари муносабати билан футбол бўйича (эркаклар) Ўзбекистон чемпионати суперлигасида танаффус юзага келди ва ушбу танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида мамлакатимиз жамоалари назорат учрашувларида иштирок этмоқда.

Улуғбек Бақоев бош мураббийлигидаги Жиззахнинг “Сўғдиёна” футбол клуби Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди. Учрашувда ҳар иккала жамоада гол киритиш учун кўплаб имкониятлар бўлган бўлсада, футболчилар бундан унумли фойдалана олмади.

Фақат ўйиннинг 60-дақиқасида жиззахликлар ҳимоячиси Элёр Орипов томонидан киритилган гол беллашув охиригача ўз ягоналигини сақлаб қолди ва “Сўғдиёна” “Локомотив”ни кичик – 1:0 ҳисобда мағлубиятга учратди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!