» » Янгиободда фаолият бошлаган янги боғча болажонлар қувончига қувонч қўшди

Янгиободда фаолият бошлаган янги боғча болажонлар қувончига қувонч қўшди

09 сентябрь 2021 г 593 Комментарии: 0

Янгиобод туманида 7 сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

2019 йил "Обод қишлоқ" дастури асосида “Туманлараро сув таъминоти” МЖЧ томонидан 2 миллиард 400 минг сўм  қийматга эга бўлган мазкур мактабгача таълим ташкилоти 70 та болажонни қамраб олади.

Бундан ташқари янги мактабгача таьлим ташкилотига рус ингилиз тили ва рақс тугараклари ташкил этилди. Шунингдек, 6 ёшлилар учун мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳи ташкил этилган бўлиб, уларга “Илм йўли” дастури асосида таълим берилади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Янгиобод туманида қамров фоизи 68.3 фоизни ташкил этади.

Вилоят Мактабгача таьлим бошқармаси ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!