» » Арнасой туман ҳокими ўринбосари пахта йиғим-теримида аҳолига ибрат бўлмоқда

Арнасой туман ҳокими ўринбосари пахта йиғим-теримида аҳолига ибрат бўлмоқда

10 сентябрь 2021 г 716 Комментарии: 0

Арнасой туманида пахта йиғим-терими бошланишидан жойларда аҳоли уюшқоқлик билан теримга киришиб кетишди. Бу эса пахта хирмонининг юксалишига ўз ҳиссасини қўшибгина қолмай, балки оилавий даромадининг кенгайишига ҳам замин яратади.

Айниқса юртимиз хирмонига ўз хиссасини қўшаётганлиги раҳбарларнинг аҳолига намуна бўлаётганлиги бугун давлат сиёсати аҳолининг турмуш тарзини фақатгина мурожаатлари орқали эмас, балки уларга елкама-елка бўлиб кўмакдош бўлишдадир.

Арнасой туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Рўзимурод Бобоев ҳамда Чўлқувар маҳалла фуқаролари йиғини раиси Бахриддин Шерматовлар маҳаллада “Барчамиз пахта йиғим-теримига ўз ҳиссамизни қўшамиз” шиори остида пахта йиғим-теримида уюшқоқлик билан ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Бугун ушбу маҳаллада меҳнат билан банд бўлмаган фуқаролар, уюшмаган ёшлар вакиллари, уй бекалари ҳамда маҳаллий аҳоли вакилларидан иборат 100 нафардан зиёд кўнгиллилар йиғим-терим ҳашарида иштирок этишмоқда. 

– Аввало, туман аҳлининг “ўз ҳохишимиз билан давлатимиз ҳирмонининг юксалишига муносиб ҳиссамизни қўшайлик”, деган чақириғимга лаббай деб жавоб қайтариб, шу ерга жам бўлганидан беҳад миннатдорман, - дейди туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Рўзимурод Бобоев. – Пахта ҳосилини етиштириш, уни йиғиб олиш катта куч ва меҳнат талаб этади. Шу маънода бугун барчамиз елкама-елка туриб пахта теримига келдик.

Кексалар дуога қўл очиб барчани бирдам бўлиб, эл-юрт корига доимо ман шундай шай туриш кераклигини таъкидлашди. Пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олишда пахтакорларга омад тилашди. 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!