Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Кенгайтирилган йиғилиш таҳлилий ва танқидий руҳда ўтди
11 сентябрь 2021 г 846 Комментарии: 0
Унда прокуратура, ички ишлар ва вилоятдаги бошқа ҳуқуқ-тартибот идораларининг раҳбар ва ходимлари ҳамда мутасадди ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.
Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда вилоят прокурори Исломжон Эргашходжаев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳуқуқ-тартибот тизимида ҳам ўзининг ёрқин самараларини бераётганини, жиноятчиликнинг олдини олиш, уни барвақт аниқлаш ҳамда самарали қарши курашиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бу борадаги фаолияти бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига боғлиқ эканини алоҳида таъкидлади.
Тадбирда, масъул идораларнинг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган фаолияти вилоят прокуратураси томонидан ўрганилганлиги ва бу йўналишда йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш борасидаги камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.
Кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишда, шунингдек, криминоген вазиятни барқарор сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш масаласи Зарбдор тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолияти мисолида таҳлил этилди.
Бундан ташқари, ушбу йиғилишда хотин-қизлар ва ёшлар иштирокидаги қонунбузилиш ҳолатлари ҳамда уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар аниқ фактлар билан кўрсатиб ўтилди ва бу борада камчиликка йўл қўйган масъуллар жиддий огоҳлантирилди ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар юклатилди.
Тадбир сўнгида масъулларга ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жиноятчиликни жиловлаш, осойишталикни таъминлаш ва бу йўналишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан узвий ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашининг тегишли қарори қабул қилиниб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.
А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!