Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда пахта ҳосилдорлиги 32 центнерга етказилади
11 сентябрь 2021 г 1 021 Комментарии: 0
Ғўза парваришидаги агротехник тадбирларни оби-тобида ўтказган Шароф Рашидов, Мирзачўл туманлари бободеҳқонлари йиғим-теримни аллақачон бошлаб юборган бўлса, Дўстлик, Пахтакор, Зафаробод, Зарбдор ва Арнасой туманларида пахта териш машиналари ва илғор теримчилар етиштирилган ҳосилни териб олишга шай.
Жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумида қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1 минг 200 сўмдан, иккинчи теримда 1 минг 500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш белгиланди.
Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари С.Тожиевнинг айтишича, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг чекка туманларида теримчиларни қўшимча жалб қилиш мақсадида қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хом ашёси учун Республика бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан 230 сўмдан устама ҳақ тўланишини таъминланади.
Пахта-тўқимачилик кластерлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда терим пулини мустақил белгилаши, яъни тавсия этилаётган нархлардан юқори миқдорда ҳақ тўлашлари ҳам мумкин эканлиги таъкидланди.
Вилоятда биринчи бўлиб қимматбаҳо хом ашё теримига киришган Шароф Рашидов туманида пахта йиғим-терим ишлари айни қизғин паллага кирди. Тумандаги Алишер Навоий номли сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “Обод макон” фермер хўжалиги пахта йиғим-терими шартномавий режасини вилоятда биринчилардан бўлиб 102 фоизга ортиғи билан бажарди. Туман ҳокими М.Холбўтаев илғор теримчиларга миннатдорчилик билдириб, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар берди.
Вилоятда 401 дона пахта териш машиналарида 35 минг 958 гектардаги ёки ҳосилнинг 125 минг 412 тоннасини, қўл терими чеварлари ёрдамида эса 44 минг 242 гектардаги ёки 131 мигнг 187 тонна пахтани териб олиш режалаштирилган.
256 минг 600 тонналик баракали хирмон яратишда асло ҳорманг, олов қалбли жиззахлик пахтакорлар.
А.ҚАЮМОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!