» » Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг жиззахлик ёшлар билан учрашуви ўтказилди

Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг жиззахлик ёшлар билан учрашуви ўтказилди

13 сентябрь 2021 г 945 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида “Чемпионлар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув видеоселектор тарзида ўтказилиб, спортнинг бокс тури бўйича супер оғир вазнда Токио-2020 Олимпия ўйинлари ғолиби, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Баҳодир Жалолов ҳамда таниқли спортчилар ва 29-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокида бўлиб ўтди. Учрашув очиқ мулоқот ва қизиқарли савол жавобларга бой бўлди.

Тадбир мобайнида лейтенант Б.Жалоловга Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан муддатидан олдин “капитан” ҳарбий унвони берилиши сафдошимизнинг хурсандчилиги билан бирга спортга қизиқувчи ёшлар қалбини янада тўлқинлантирди.

Бу учрашув уларга улкан мотивация ва сўнмас шижоат берди десак муболаға бўлмайди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!