Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » "Меҳр улаш" акцияси Жиззахда
13 сентябрь 2021 г 686 Комментарии: 0
Адлия вазирлиги ташаббуси билан Жиззах вилоят адлия бошқармаси ходимлари ўртасида “Меҳр улаш” шиори остида хайрия қон топшириш акцияси вилоят қон қуйиш станцияда ташкил этилди.
Мазкур акция аҳоли ўртасида беғараз донорлик тизимини ривожлантириш, инсонларда олижаноблик ва бағрикенглик туйғуларини шакллантириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Айтиб ўтиш керак, Президентнинг 2020 йил 10 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида беғараз донорлик ва уни ривожлантириш алоҳида қайд этилган.
Шу ўринда, кимлар қон топшириши мумкин?
18 ёшдан 60 ёшгача бўлган, вазни 55 килограммдан юқори ҳар бир шахс қон топшириши мумкин. Йилига ҳар бир шахс 4 марта қон топширса бўлади.
– Биз ҳам беморларга ёрдам бериш мақсадида ушбу акцияда фаол қатнашиб, қон топширдик, –деди Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Ж.Ишонқулов. – Беғараз ёрдамимиз кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак беришига ишонамиз.
Жиззах вилоят адлия бошқармаси жамоаси ушбу ҳайрли акцияга барчани чорлайди!
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!