Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятининг қишлоқ хўжалиги тармоғи 100,8 фоизга ўсди
16 сентябрь 2021 г 677 Комментарии: 0
2021 йилнинг январь - июнь ойларида Жиззах вилоятининг қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)лари умумий ҳажми 6 859,6 млрд сўмни (100,8 фоиз) ташкил қилди. Бу ҳақда статистика қўмитаси маълум қилди.
Республиканинг қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)лари умумий ҳажмида Жиззах вилоятининг улуши 5,9 фоизни ташкил этди.
Вилоят бўйича жами етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 26 фоизи – деҳқончилик маҳсулотлари ҳамда 74 фоизи – чорвачилик маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!