» » 2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)

2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)

11 май 2021 г 1 003 Комментарии: 0

Жиззах вилоятининг 2021 йилнинг биринчи чорагидаги статистик кўрсатгичлари ҳақида вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда вилоят статистика бошқармасининг ахборот хизмати раҳбари Дилдора Зокирова маълум қилди.

Жумладан, вилоятда 2021 йилнинг январь-март ойларида ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми жорий нархларда 3 291,2 млрд. сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,1 фоизни ташкил этди. 

Иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш суръатлари ЯҲМ ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди. Хусусан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги тармоғининг ўсиш суръати 101,3 фоиз, (ЯҲМ таркибидаги улуши 39,9 фоиз), саноат –116,1 фоиз (15,1 фоиз), қурилиш – 104,5 фоиз (8,0 фоиз), савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 97,7 фоиз (8,4 фоиз), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 106,0 фоиз (5,3 фоиз) ва хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар 102,0 фоиз (37,0 фоиз)ни ташкил қилди.

Вилоят саноат корхоналарида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнларининг жадаллашиши натижасида 2021 йилнинг январь-март ойларида 1 480,4 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланиб, ишлаб чиқариш физик ҳажм индекси 2020 йилнинг тегишли даврига нисбатан 116,1 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш таркибида кўпроқ қайта ишлаш саноатига тўғри келиб, унинг улуши 90,3 фоизни ташкил этди (2020 йил январь-март ойларига нисбатан ишлаб чиқариш индекси 108,4 %). Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш улуши 5,8 фоизни (ишлаб чиқариш индекси 152,8 %), сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши 1,1 фоизни (ишлаб чиқариш индекси 89,8 %), тоғ–кон саноати ва очиқ конларни ишлашдаги улуши 2,8 фоизни (ишлаб чиқариш индекси 239,3 %) ташкил қилди.

2021 йилнинг январь-март ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизматлар)ларининг умумий ҳажми 2 166,0 млрд. сўмни ёки 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 101,3 фоизни, шу жумладан деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларда кўрсатилган хизматлар 2 071,0 млрд. сўмни (101,3 %), овчилик соҳаларда кўрсатилган хизматлар 0,1 млрд. сўмни (95,6 фоиз), ўрмон хўжалигида 60,0 млрд. сўмни (101,3 %), балиқчилик хўжалигида 34,9 млрд. сўмни (100,3 %) ташкил қилди. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизматлар)лари ҳажмининг ўсиши асосан деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳада кўрсатилган хизматлар ҳажмининг сезиларли даражада ортиши билан боғлиқдир.

Хусусан, юқори ўсиш суръатлари Шароф Рашидов (103,7 %), Фориш (103,5 %), Ғаллаорол (103,2 %), Бахмал (103,1 %), туманларида кузатилди. Шунингдек, ўз навбатида Жиззах шаҳар (99,8 %), Арнасой ва Дўстлик (93,0 %) туманларида паст ўсиш суръатлари кузатилди.

Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таркибий тузилишида энг юқори улуш деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига тўғри келади (умумий ҳажмга нисбатан 91,5 %ни ташкил этади).

Жорий йилнинг январь-март ойларида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми миллий валютада – 1 652,8 млрд. сўмни (АҚШ доллари эквивалентидаги ҳажми – 157,3 миллион АҚШ долларини) ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 103,2 фоизни ташкил қилди.

Xизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган бозор ислоҳотлари жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда xизмат кўрсатиш соҳасининг ролини оширишга катта таъсир кўрсатади. Xизматларнинг хилма-хиллиги аҳолининг катта қисмини ҳаёт сифатини ва фаровонлигини яхшилаш имконини беради.

Жорий йилнинг январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлар хажми 1 381,2 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 108,1 фоизни ташкил қилди.

Хизматлар таркибида энг катта улушни савдо хизматлари (29,5 %), молиявий хизматлар (26,0 %), транспорт хизматлари (15,7 %) ва таълим соҳасидаги хизматларни (5,2 %) ташкил этади.

Xизматлар умумий ҳажмида паст улушларни меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (1,4 %), соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар (1,8 %) ҳамда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар (2,4 %) эгаллади.

2021 йилнинг январь-мартида чакана савдо товар айланмаси 1 760,4 млрд. сўмни ёки 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 100,1 фоизни ташкил қилди.

Йирик корхоналарнинг чакана савдо товар айланмаси 175,5 млрд. сўмни ва умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши 10,0 фоизни ташкил қилган бўлса. кичик корхона ва микрофирмаларнинг чакана савдо товар айланмаси 103,9 фоизни ташкил этиб, 607,8 млрд. сўмга етди, умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши эса 34,5 фоизни ҳамда умумий товар айланмаси ҳажмида 655,6 млрд. сўм якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобига тўғри келди ва ўсиш суръати 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 103,8 фоизга етди. Жами чакана савдо товар айланмаси ҳажмида ушбу сектор улуши 37,2 фоизга тенг бўлди.

Вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 2021 йилнинг январь-март ойларида 89,4 млн. АҚШ долларини, жумладан экспорт 46,7 млн. АҚШ долларини, импорт 42,7 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра рўйхатга олинган юридик шахслар сони 46 250 тага етди, шундан фаолият кўрсатаётганлари сони 30 643 тани ёки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 66,3 фоизини ташкил қилди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг (58,6 %), савдо (12,1 %), саноат (8,2 %) ва қурилиш (4,6 %) соҳаларига тўғри келади.

2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига вилоятнинг доимий аҳолисининг сони 1 416,6 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 6,1 минг кишига ёки 100,4 фоизга кўпайди. Шундан 662,4 минг киши – шаҳар жойларида (жами аҳоли сонининг 46,8 %) ва 754,2 минг киши – қишлоқ жойларида (53,2 %) истиқомат қилади.

2021 йилнинг январь-март ойларида туғилганлар сони 8 189 кишини ташкил этдиб, 2020 йилнинг шу даврига (8 235 киши) нисбатан минус 46 кишига камайди, шунга мос равишда туғилиш коэффициенти 23,5 промиллени ташкил қилди.

2021 йилнинг январь-март ойларида ўлганлар сони 1437 кишини ташкил қилиб, 2020 йилнинг шу даврига (1293 киши) нисбатан 144 кишига кўпайди, мос равишда ўлим коэффициенти 4,1  промиллени ташкил қилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!