» » Мирзачўлда янги боғча иш бошлади

Мирзачўлда янги боғча иш бошлади

16 сентябрь 2021 г 899 Комментарии: 0

Мирзачўл тумани “Пахтазор” шаҳарча фуқаролар йиғинида янгидан барпо этилган давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтган тадбирда туман ҳокимлиги, ички ишлар, мактабгача таълим бўлими, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Тантанали тадбирда туман ҳокими Ш.Аҳмедов ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари ижроси мактабгача таълим тизимида ҳам ўзининг ёрқин самараларини бераётганини алоҳида таъкилади.

2020 йил “Обод қишлоқ” дастури асосида 3-сектор ҳудудида жойлашган 120 ўринга мўлжалланган ушбу 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти Алишер Зуҳуров раҳбарлигидаги “Улкан мерос транс” масъулияти чекланган жамият қурвчилари томонидан 3 миллиард 20 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

Янгидан фаолиятини бошлаган 2 қаватли ушбу давлат МТТнинг умумий майдони 0,5 гекьарни ташкил этиб, кўмир ва электр билан иститишга мослаштирилган индувидул қозонхона, тоза ичимлик суви билан таъминланиши учун артизан қудуқ қурилиб, ҳар бири 1 тоннадан сув сиғимига эга 2 та сув-баки ўрнатилди.

4 та ёш гуруҳлари учун ётоқ ва ўйин хоналари, 120 ўринли ошхона, мусиқа ва бадиий гимнастика зали, мўжазгина кутубхона, тиббиёт хонаси ва маъмурий хоналар Мирзачўл туман мактабгача таълим ташкилоти томонидан қаттиқ ва юмшоқ мебел, ошхона жиҳозлари, болалар ўйинчоқлари, спорт инвентарлари билан жиҳозланган.

Шу ўринда, ушбу МТТ дераза ойналари ва эшиклари учун замонавий пардалар ҳамда кутубхона учун болалар адабиётлари туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Жасур Каримов томонидан олиб берилганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг ҳовлисига 2 та айвон (бесадка), очиқ спорт майдончаси барпо этилди. МТТ ҳовлисида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, 20 туп арча, 20 туп мевали дарахт ва ранг-баранг гул кўчатлари экилди.

– Мактабгача таълим ташкилотимизда 3 ёшли кичик, 4 ёшли ўрта, 5 ёшли катта ҳамда 6 ёшли тайёрлов гуруҳлари фаолиятини бошлади, – дейди 15-сонли давлат МТТ раҳбари Нодира Суярова. –Болажонларимизга таълим-тарбия “Илк қадам” дастури асосида олиб бориладиАввалги, бутунлай яроқсиз аҳволга келиб, фаолияти тўхтатилган 80 ўринли эски МТТ биносидан тўласинча бу ерга кўчиб ўтдик ва қўшимча 6 та янги иш ўрни яратилди. .  Муассасамизда болажонларимизга малакали педагоглар билан бир қаторда иқтидорли ёш кадрлар таълим-тарбия бериб,“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларимиз энагалик қилишади. Айни пайтда МТТда жами 26 киши фаолият олиб борачпти.

Бундан ташқари, бу ердаги тарбияланувчилар давлат МТТ қошида ташкил этиган инглиз, рус тиллари, мусиқа, рақс, бадиий гимнастика ва бошқа тўгаракларида ҳам етук мутахассислардан сабоқ олишлари мумкин.

Мирзачул тумани болалар қамрови бўйича вилоятда етакчи ўринларда туради. Айни пайтда, бу кўпсатгич туман бўйича 93,2 фоизини ташкил этади.

– Туманимизда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган боалар сони 3 минг 746 нафарни ташкил этиб, шу бугунги кунгача 3 минг 490 нафари МТТларга қараб олинган,. – дейди Мирзачўл туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Шоира Қўқонбоева. – Айни пайтда туманимизда 15 та давлат, 2 та давлат шерикчилиги ва 27 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Шу йилнинг ўзида яна 10 та оилавий МТТларни очиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилаяпти. Туманиммиздаги 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган боалар жорий йилнинг охиригача 100 фоиз мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади.

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (суратлар)

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!