Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда қутқарув хизматлари томонидан табиий ва техноген тусдаги тезкор ҳаракатлар амалда синаб кўрилди
18 сентябрь 2021 г 929 Комментарии: 0
Арнасой туманида қутқарув хизматлари томонидан табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардаги тезкор ҳаракатлар амалда синаб кўрилди.
Дастлаб, Арнасой туманида жойлашган «Пахта-ғалла кластери» МЧЖда тезкор хизматларнинг саф кўриги ўтказилди. Унда туман фавқулодда вазиятлар бўлимидан 2 та, бошқа тезкор хизматларидан 4 та махсус техника ва 112 нафар ходимлар иштироки таъминланди. Машғулотга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида тартиб-интизом бузилмаслиги, хушёрликни ошириш ва масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда юқори тезкор фаоллик даражасига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўқув машғулоти давомида фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш, қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш, ёнғиндан жабрланганларни қутқариш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ишчиларни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш тадбирлари амалда синаб кўрилди.
Ўқув машқини ўтказишнинг асосий мақсадлари, пахта терими, уни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнида фавқулодда вазиятлар рўй беришининг олдини олиш ва бундай вазиятларда тезкор хизматларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш, доимий равишда алоқа алмашуви тизимини яратиш ҳамда ҳар бир ходим томонидан ўз хизмат вазифасини аъло даражада бажарилишига эришиш ҳисобланади.
Ўқув машқи фақат фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари учун эмас, маскан ишчи ходимлари ва мазкур тадбирнинг барча иштирокчилари учун маҳорат дарси вазифасини ўтади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!