» » МИБ: “Автомобилсиз кун” акцияси навбати Жиззахда

МИБ: “Автомобилсиз кун” акцияси навбати Жиззахда

22 сентябрь 2021 г 580 Комментарии: 0

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида 22-сентябрь - Халқаро автомобилсиз кунни жорий йилда Ўзбекистонда ҳам нишонлаш бўйича эълон қилинган ташаббусни қўллаб қувватлаш мақсадида бугун Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси органлари ходимлари ишжойларига пиёда ҳамда велосипедлардакелишди.

Бундан кўзланган мақсад шуки, юртимизда экологик маданият ҳамда соғлом турмуштарзини тарғиб қилиш ва йўл ҳаракати  қоидалари бузулишининг олдини олишга Бюроходимлари озгина бўлсада ўз ҳиссаларини қўшишдан иборат.

Шунингдек, Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини «Шахсий намуна» тамойили асосида тарғиб қилиш учун ҳар ойнинг охирги жума куни “автомобилсиз кун” деб белгилаб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!