» » Расмий статистика тўғрисидаги қонуннинг мазмун моҳияти ҳақида тушунча берилди

Расмий статистика тўғрисидаги қонуннинг мазмун моҳияти ҳақида тушунча берилди

29 сентябрь 2021 г 1 521 Комментарии: 0

Мамлакатимизда статистика маълумотларининг сифати ва ишончлилигини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб, бўлиб ўтаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни, жумладан халқаро ташкилотларнинг махсус нашрлари ва маълумотлар базаларида холис ва ишончли акс эттиришни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Миллий статистика тизимининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш мақсадида  Расмий статистика тўғрисида қонун қабул қилинди, Ушбу Қонуннинг мақсади расмий статистика соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир дейди вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда Ғулом Қўшоқов.

Расмий статистика ушбу Қонуннинг қоидаларига мувофиқ давлат статистика органлари ва расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан тайёрланадиган ҳамда тарқатиладиган статистика маълумотларидан иборатдир.

Расмий статистика соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилар белгиланди:

миллий статистика тизимининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш;

миллий статистика тизимининг инфратузилмасини такомиллаштириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан иборатдир.

Давлат статистика органлари мустақиллиги қонунда белгилаб қўйилди:
Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг статистика бошқармалари, туманларнинг (шаҳарларнинг) статистика бўлимлари давлат статистика органларидир.

Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари давлат статистика органларининг ушбу Қонунга мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг статистика бошқармалари, туманларнинг (шаҳарларнинг) статистика бўлимлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил бўлиб, бевосита ваколатли давлат органига бўйсунади.

Расмий статистикадан фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқлари белгилаб қўйилди.

Жисмоний ва юридик шахслар (шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари, филиаллари ва ваколатхоналари) расмий статистикадан фойдаланувчилар бўлиши мумкин.

Расмий статистикадан фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

расмий статистикани тайёрловчиларнинг расмий веб-сайтларида ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган статистика маълумотларидан эркин фойдаланиш;

расмий веб-сайтларда ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмаган очиқ статистика маълумотларини олиш мақсадида расмий статистикани тайёрловчиларга сўров билан ёки уларни эълон қилиш тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилиш.

Расмий статистикадан фойдаланувчилар ўз маҳсулотларида (ишларида ва хизматларида) ўзи фойдаланган статистика маълумотларининг манбаларини кўрсатиши шарт.

Ваколатли давлат органи расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари, расмий статистикадан фойдаланувчилар, респондентлар ва маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар билан ҳамкорликда статистика дастурларининг тайёрланишини таъминлайди.

Статистика дастурлари кўриб чиқиш учун Статистика кенгашига киритилади.

Ваколатли давлат органи миллий статистика тизимига кирувчи расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари билан биргаликда статистика дастурларининг бажарилишини таъминлайди.

Статистика дастурлари кўп йиллик ва бир йиллик бўлиши мумкин.

Расмий статистика мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида, шунингдек жамоатчиликни хабардор қилиш, расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун эълон қилинади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!